Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида маст ҳолда жанжал кўтаргани учун ИИБга олиб кетилган 37 ёшли эркак орадан 4−5 соат ўтиб ўлик ҳолда уйига қайтарилгани айтилмоқда. Туман ҳокимлиги унинг РШТТЁИМ Қарши филиалида оламдан ўтганини маълум қилди. Вилоят прокуратураси суриштирув олиб бормоқда.
Қашқадарё вилояти Нишон туманида ИИБ ходимлари томонидан олиб кетилган фуқаро Наркология диспансерида вафот этди. Марҳумнинг яқинлари ИИБ ходимлари уни уриб, куч ишлатганлигини гумон қилмоқда. Ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратораси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар бошқармаларига хизмат текшируви тайинланган.
Қорақалпоғистонинг Тахиатош туманида маст ҳолда ИИБга олиб кетилган фуқаро вафот этди. Фуқаронинг яқинлари унинг ўлимида профилактика инспекторини айбламоқда. Ҳозирда ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг